Қибрайда бетон заводининг уч ишчиси девор босиб қолиши оқибатида вафот этди
7 июн 2020, 19:19

Қибрайда бетон заводининг уч ишчиси девор босиб қолиши оқибатида вафот этди

Қибрайда бетон заводида 95 метр узунликдаги деворнинг қулаб тушиши оқибатида 3 ишчи ҳаётдан кўз юмди. Жиноий иш қўзғатилди.

208 кишида коронавирус аниқланди
7 июн 2020, 19:11

208 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 208 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4302 тага етди.

Тошкентда сартарош бир эркакнинг юрагига қайчи санчиб ўлдирди
7 июн 2020, 14:28

Тошкентда сартарош бир эркакнинг юрагига қайчи санчиб ўлдирди

Тошкентда 26 ёшли эркакнинг юрагига қайчи санчиб ўлдирган 17 ёшли сартарош қўлга олинди.

Кун давомида 87 кишида коронавирус аниқланди
7 июн 2020, 00:24

Кун давомида 87 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 87 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар сони 4094 тага етди. 3 нафар беморнинг аҳоли ўта оғир.

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор вафот этди
6 июн 2020, 19:20

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор вафот этди

Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 70 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан оламдан ўтганлар сони 17 нафарга етди.

«Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга таъсир қилмаслиги керак»
6 июн 2020, 14:21

«Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга таъсир қилмаслиги керак»

Президент Фарғона вилояти раҳбарлари ва аҳолиси билан учрашувда энг муҳим масалаларни муҳокама қилишга чақирди. Сўх туманидаги воқеаларга тўхталиб, улар қирғиз халқи билан дўстона муносабатларга таъсир қилмаслиги кераклигини таъкидлади. «Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур», — деди президент ва тумани аҳолсининг ҳаётини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди.

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?
6 июн 2020, 03:12

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

Фарғона вилоятида рўйхатга олинган 49,2 минг нафар ишсиз ёшларнинг 28 мингга яқин январь-май ойларида иш билан таъминланди. Жумладан, 2600 кишига 10−30 сотихдан ер ажратиб берилди, пандемия сабабли хориждан қайтган 4700 киши эса қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштирилди.

Президент Фарғона вилоятида ишга туширилган бир қатор янги лойиҳалар билан танишди
6 июн 2020, 02:56

Президент Фарғона вилоятида ишга туширилган бир қатор янги лойиҳалар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида бир қатор лойиҳаларни кўздан кечирди. Шунингдек, вилоятда қамбағал аҳоли билан ишлаш тизими бўйича амалга ошириладиган ишлар билан ҳам танишди.

Тошкентда содир бўлган оммавий жанжалда икки киши пичоқланди
6 июн 2020, 02:26

Тошкентда содир бўлган оммавий жанжалда икки киши пичоқланди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида ёшлар ўртасида оммавий жанжал ва пичоқбозлик содир бўлди. Икки киши яраланиб, шифохона ётқизилди.

COVID-19: Инфекция юқтирганлар сони 4000 нафардан ошди
6 июн 2020, 02:17

COVID-19: Инфекция юқтирганлар сони 4000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 4000 нафардан ошди. «Яшил» ҳудуд ҳисобланган Қашқадарёда янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шунингдек, 160 киши соғайди, 13 беморнинг аҳволи оғир.

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда автобус ҳаракатларига рухсат берилади
5 июн 2020, 19:43

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда автобус ҳаракатларига рухсат берилади

8 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

Facebook давлат назоратидаги ОАВларни белгилашни бошлади
5 июн 2020, 18:52

Facebook давлат назоратидаги ОАВларни белгилашни бошлади

Facebook давлат назоратидаги ОАВ саҳифалари ва ундаги хабарларни белгилашни бошлади. Бунда компания ОАВ ташкилий тузилмаси ҳақидаги маълумотлар, молиялаштириш манбалари, таҳририят сиёсати каби бир неча мезонларга асосланади. Ҳозирда Russia Today, Sputnik, РИА Новости, China Xinhua News ва Philippine News Agency каби ОАВ саҳифалари белгиланган.

Олий суд «Янгиобод» турбазаси бўйича вилоят ҳокими қарорини бекор қилди
5 июн 2020, 17:53

Олий суд «Янгиобод» турбазаси бўйича вилоят ҳокими қарорини бекор қилди

Олий суд «Янгиобод. Чотқол марвариди» сайёҳлик базасининг назорат шикоятини қаноатлантирди. Объектни олиб қўйиш бўйича олдинги инстанциялар ва ҳоким қарори бекор қилинди.

Яна 22 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 3987)
5 июн 2020, 17:28

Яна 22 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 3987)

Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 3987 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлардан 9 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент шаҳрида — 8, Наманган вилоятида — 1). Ҳозиргача кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

«Online Maktab» лойиҳаси давом эттирилади
5 июн 2020, 17:10

«Online Maktab» лойиҳаси давом эттирилади

Халқ таълими тизимида масофавий таълимни ривожлантириш мақсадида «Online Maktab» лойиҳаси давом эттирилиши режалаштирирлмоқда. Тегишли қарор лойиҳасига кўра, 1 августдан телевизион видеодарсларни тасвирга олиш йўлга қўйилиши кутилмоқда ва 1 сентябргача ягона марказлашган maktab.uz платформаси яратилади.

«Раматов диагноз қўяди, даволашга Арипов» — президент
5 июн 2020, 15:17

«Раматов диагноз қўяди, даволашга Арипов» — президент

Шавкат Мирзиёев бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбай Раматовга чегарадош ҳудудларга бориб у ердаги муаммоларни ўрганишга топшириқ берди. Алоҳида урғу чегарадош ҳудудлардаги камбағалликни камайтириш ва аҳоли яшаш даражасини ривожлантиришга қаратилади.

Сирдарёда тиббиёт ходимлари аёвсиз калтакланди
5 июн 2020, 15:04

Сирдарёда тиббиёт ходимлари аёвсиз калтакланди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида тиббиёт ходимлари маст ҳолдаги кишилар томонидан аёвсиз калтакланди. Масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош прокурорга мурожаат йўллаб, ҳолатни назоратга олишни ва айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўраган.

Болалар боғчаларининг хавфсиз фаолияти учун талаблар ишлаб чиқилмоқда
5 июн 2020, 14:52

Болалар боғчаларининг хавфсиз фаолияти учун талаблар ишлаб чиқилмоқда

Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотлар кўмагида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартибини ишлаб чиқилмоқда.

Сўнгги 14 кун давомида аҳоли орасидан 412 та COVID-19 ҳолати аниқланган
5 июн 2020, 14:19

Сўнгги 14 кун давомида аҳоли орасидан 412 та COVID-19 ҳолати аниқланган

Сўнгги икки ҳафта давомида тасдиқланган 937 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатидан 412 нафари — аҳоли орасидан, 525 нафари — хориждан келган фуқароларда аниқланганини маълум қилди. Таъкидланишича, республика лабораторияларида жами 750 мингтага яқин тест синовлари ўтказилган.

Канада Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кураш учун $185 минг ажратади
5 июн 2020, 13:12

Канада Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кураш учун $185 минг ажратади

Канада ҳукумати Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 185 минг АҚШ доллари ажратади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг