АҚШ Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдами етказди
23 ноябр 2022, 17:10

АҚШ Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдами етказди

Ўзбекистонга АҚШдан 131 тонна озиқ-овқат ёрдамининг йиллик партияси етказилди. Кундалик калория ва оқсил миқдорини оширишга мўлжалланган сабзавот ва дуккакли ўсимликлардан иборат озуқавий аралашма силга чалинган беморларни даволаш муассасалари ҳамда «Саховат» ва «Мурувват» уйларига тарқатилади.

Ўзбекистон 800 млн еврога 17 та Airbus ва ATR самолётларини сотиб олади
23 ноябр 2022, 16:50

Ўзбекистон 800 млн еврога 17 та Airbus ва ATR самолётларини сотиб олади

Франция Ўзбекистонга умумий қиймати салкам 800 млн еврога тенг 12 та Airbus А320neo ва А321neo самолётлари, шунингдек, 5 та ATR 72−600 самолётларини етказиб беради. Бундан ташқари, иккита Airbus H145 вертолётини харид қилиш режалаштирилган.

Марказий банк 2025 йилгача иқтисодий ривожланишнинг икки сценарийсини тақдим этди
23 ноябр 2022, 16:41

Марказий банк 2025 йилгача иқтисодий ривожланишнинг икки сценарийсини тақдим этди

Марказий банк 2023−2025 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий ва муқобил сценарийларини тақдим этди. Регулятор асосий эътибор иқтисодиётда нархлар барқарорлигига эришишга қаратилишини таъкидлаб, пул-кредит сиёсатида инфляцион таргетлаш жараёни давом этишини қайд этди.

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи пиёда ўлимига сабабчи бўлди
23 ноябр 2022, 16:20

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи пиёда ўлимига сабабчи бўлди

Яккасарой туманида 2003 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 34 ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.

Наманганда икки аёл ва бир бола ис газидан вафот этди
23 ноябр 2022, 15:54

Наманганда икки аёл ва бир бола ис газидан вафот этди

Наманган вилояти Поп туманида она ва унинг вояга етмаган фарзанди ҳамда меҳмонга келган қайнона ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ноябрь ойининг ўзида ис газидан 9 киши ҳалок бўлди.

Orion космик кемаси Ойга етиб борди
23 ноябр 2022, 15:17

Orion космик кемаси Ойга етиб борди

NASA`нинг Orion космик кемаси Ойга учиб бориб, Ернинг сунъий йўлдоши атрофидан айланиб ўтди. Мазкур Artemis I миссияси одамларни Ойга олиб чиқиш, унда узоқ муддат қолиш ва Марсга кейинги парвозларни амалга ошириш лойиҳасининг бошланиши бўлади. Кейинги парвозда уни одамлар бошқариб бориши мумкин.

Октябрь ойида кўчмас мулк сотиб олишга бўлган талаб бироз пасайди
23 ноябр 2022, 13:21

Октябрь ойида кўчмас мулк сотиб олишга бўлган талаб бироз пасайди

Кўчмас мулк бозори таҳлили йил бошидан буён сотиш ҳажмининг 9,2 фоизга ўсганини кўрсатди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи қарийб 20 фоизга ошди. Экспертларнинг фикрича, уй-жой ижарасига бўлган талабнинг ортиши октябрь ойида савдо ҳажмининг бироз пасайишига хизмат қилди.

Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиши тугалланмаган IT-парк биносида ёнғин чиқди
23 ноябр 2022, 12:21

Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиши тугалланмаган IT-парк биносида ёнғин чиқди

Чоршанба куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиши тугалланмаган IT-парк биносининг 21-қаватида пенопласт қолдиқлари ёниб кетиб, 5 кв.м майдонни зарарлади. ФВБ ёнғинни 10 дақиқада ўчирди. Воқеадан ҳеч ким жароҳат олмади. Ҳозир унинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланяпти.

«Дўстлик» боғи яқинида қурилиш компанияси яна 6 туп дарахтни нобуд қилди
23 ноябр 2022, 11:45

«Дўстлик» боғи яқинида қурилиш компанияси яна 6 туп дарахтни нобуд қилди

Тошкентдаги «Дўстлик» боғи яқинида Vinera Tower компанияси қурилиш учун ҳудуддаги 6 туп дарахтни рухсатномасиз бошқа жойга кўчириб, уларни нобуд қилгани маълум бўлди. Бунда табиатга 218,3 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Компания олдин ҳам дарахт кесгани учун 430,5 млн сўм жарима тўлаган.

Иккита ҳолатда 4,4 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
23 ноябр 2022, 11:24

Иккита ҳолатда 4,4 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Оққўрғонда тадбиркор кредитга олинган 100 та қорамолни сотиб, 2,3 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Тошкент шаҳрида эса корхона раҳбари банк кредити эвазига олинган металл маҳсулотларни 2,1 млрд сўмга сотиб, ҳужжатларни сохталаштиргани маълум бўлди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«ТТЗ»дан «Машинасозлар» метросигача экспресс автобус йўналиши ташкил этилди
23 ноябр 2022, 10:14

«ТТЗ»дан «Машинасозлар» метросигача экспресс автобус йўналиши ташкил этилди

23 ноябрь, чоршанба кунидан бошлаб «ТТЗ» — «Машинасозлар» метроси йўналишида ҳаракатланувчи автобуслар иш бошлади. Автобуслар фақат 4 та бекатда — «ТТЗ» бозори, «Буюк Ипак йўли» метроси, Шифокорлар малакасини ошириш институти, «Ашхобод» боғи бекатларида тўхтайди. Йўл ҳақи 2500 сўмни ташкил этади.

ЖЧ-2022: Франция Австралияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди
23 ноябр 2022, 09:50

ЖЧ-2022: Франция Австралияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

D гуруҳидан жой олган Франция — Австралия баҳсида кўпчилик томонидан кутилганидек францияликларнинг қўли баланд келди. Ўйиндаги дастлабки голни австралияликлар киритди, бироқ Франция терма жамоаси ўйин тизгинини тезда ўз қўлига олди.

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини бироз кўтарди
23 ноябр 2022, 09:45

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини бироз кўтарди

Тижорат банкларида 23 ноябрь куни доллар 11 260 — 11 265 сўмдан сотилмоқда. Сотиб олиш курси эса 11 180 — 11 240 сўм.

Псковдаги ўзбек талабалари «нотинч вазият» туфайли президентга мурожаат йўллашди
23 ноябр 2022, 08:49

Псковдаги ўзбек талабалари «нотинч вазият» туфайли президентга мурожаат йўллашди

Россиянинг Псков давлат университетида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар «нотинч вазият» сабаб ўқишларини Ўзбекистондаги ОТМларга истисно тариқасида кўчиришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллашди. «Псков шаҳрига ҳам уруш ўз таъсирини ўтказмоқда», дея таъкидлаган улар.

Мирзиёев ва Макрон Луврда Ўзбекистон кўргазмасини очдилар (фото)
23 ноябр 2022, 08:28

Мирзиёев ва Макрон Луврда Ўзбекистон кўргазмасини очдилар (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Луврда «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини очдилар. Кўргазмадан Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги музейлардан келтирилган буюмлар ўрин олган. 70 та экспонат кўргазма учун махсус реставрация қилинди.

ЖЧ-2022 да кетма-кет иккита ўйин нурсиз дуранг билан якунланди
23 ноябр 2022, 01:05

ЖЧ-2022 да кетма-кет иккита ўйин нурсиз дуранг билан якунланди

22 ноябрь куни бўлиб ўтган Дания — Тунис ҳамда Мексика — Полша баҳслари 0:0 ҳисоби билан якунланди. Биринчи ўйинда бир неча бор офсайд ҳолатида голлар киритилди. Иккинчи учрашувда эса Левандовский пенальтидан гол ура олмади.

22 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 ноябр 2022, 22:00

22 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Парижда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашган Шавкат Мирзиёев, мақсадсиз сарфланган 705 млрд сўм бюджет маблағлари, ис газидан ўлган 17 ёшли қашқадарёлик қиз, Германиядан Самарқандга чартер рейслар, Япония ордени билан тақдирланган Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Ўзмиллийбанк» ва Франциянинг банкларидан бири ҳамкорлик шартномасини имзолади
22 ноябр 2022, 21:00

«Ўзмиллийбанк» ва Франциянинг банкларидан бири ҳамкорлик шартномасини имзолади

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Франциянинг Societe Generale банки 50 млн евролик келишувга эришди. Шартнома икки банк ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имконини беради.

Фото, видео: Ўзбекистон ва Франция президентлари учрашув ўтказди
22 ноябр 2022, 20:38

Фото, видео: Ўзбекистон ва Франция президентлари учрашув ўтказди

Франция президенти Эммануэль Макрон Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.

«Араб Мессиси» Мессидан устун келди: Аргентина — Саудия Арабистони 1:2
22 ноябр 2022, 18:13

«Араб Мессиси» Мессидан устун келди: Аргентина — Саудия Арабистони 1:2

C гуруҳидан жой олган Аргентина — Саудия Арабистони баҳси кутилмаган 1:2 ҳисоби билан якунланди. 1-таймда Месси пенальти зарбасини муваффақиятли амалга оширган бўлса, 2-таймда Эрве Ренар шогирдлари нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки олдинга ҳам чиқиб олишди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг