Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида таниқли француз ҳайкалтароши, ЮНEСКОнинг маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сер иштирокида «Тинчлик дарахти» монументи очилди, дея хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

Очилиш маросимида ҳайкалтарошнинг ўзи Ҳедва Сер (асосий суратда марказда), ЮНEСКО Бош директори ўринбосари Стефаниа Гианнини, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Федерал вазирлигининг парламенти котиби Ниелс Аннен ва Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов қатнашди.

Бу каби «Тинчлик дарахти» монументи Озарбайжон, Қозоғистон, Исроил, Германия, Франция, Андорра, Греция, Малта, АҚШ ва яна 20 га яқин давлатда ўрнатилган.

Дунёда учта етакчи дин — яҳудийлик, ислом ва насронийлик тимсолларини уйғунлаштирувчи ушбу санъат асари бронзадан ясалган бўлиб, оғирлиги 750 килограммга тенг.