Мексикада ўтказилаётган таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатининг +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Светлана Осипова жаҳон чемпиони бўлди, дея хабар бермоқда Спорти ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Финал беллашувида Светлана Осипова исроиллик Дана Арзанни 3 раундда (2:1) мағлубиятга учратди. Бу билан Осипова жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик таэквондочи қиз бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Никита Рафалович (-87 кг) ва Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медалларини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Вьетнамда ўтказилган таэквондо WТ бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медалга сазовор бўлганди. Шунингдек, Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритганди.