Ўзбекистонда кенг кўламли автокўргазма бўлиб ўтади
23 сентябрь 2023, 19:00

Ўзбекистонда кенг кўламли автокўргазма бўлиб ўтади

Тошкентда 25−27 сентябр кунлари Automotive Industry Tashkent 2023 кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда меҳмонлар автомобилсозлик саноатининг сўнгги технологиялари билан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Наманганда 450 нафар бола касалланган, уларнинг 143 нафари тузалган — ССВ раҳбари ўринбосари
23 сентябрь 2023, 17:22

Наманганда 450 нафар бола касалланган, уларнинг 143 нафари тузалган — ССВ раҳбари ўринбосари

Наманган вилоятида 2 кун давомида 450 нафар боланинг соғлиғи юзасидан шикоятлар келиб тушган бўлса, шундан 306 нафари Чуст туманига тўғри келади, деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова. Унинг қайд этишича, болаларнинг соғлиғи ёмонлашишига заҳарланиш эмас, ОРВИ сабаб бўлиши мумкин.

ОТБ Ўзбекистон учун иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади, бироқ аҳоли даромадлари пасайганини қайд этди
23 сентябрь 2023, 15:38

ОТБ Ўзбекистон учун иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади, бироқ аҳоли даромадлари пасайганини қайд этди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш прогнозини 5 фоиздан 5,5 фоизга яхшилади. Банк иш ҳақи ва пенсиялар ошишига қарамай, аҳолининг реал даромадлари камайгани сабабли истеъмолнинг секинлашишига ишора қилмоқда. Инфляция кутилмалари эса МБ прогнозидан анча юқорилигича қолмоқда.

Вилоят марказларидаги бозорлар ва хиёбонларда юзни таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади
23 сентябрь 2023, 13:52

Вилоят марказларидаги бозорлар ва хиёбонларда юзни таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади

Ўзбекистондаги йирик бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонларнинг маъмурияти билан биргаликда объектларнинг асосий кириш жойларига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади.

Ўзбекистонда энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади
23 сентябрь 2023, 13:23

Ўзбекистонда энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Ўзбекистонда 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

IndiGo Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди
23 сентябрь 2023, 10:45

IndiGo Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.

Чустдаги болалар дори воситалари ёки овқатдан заҳарланмаган — Элмира Боситхонова
23 сентябрь 2023, 10:04 2

Чустдаги болалар дори воситалари ёки овқатдан заҳарланмаган — Элмира Боситхонова

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова Чуст туманидаги болалар дори воситалари ёки овқатдан заҳарланмаганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, 85 фоиз боланинг соғлиғи жойида, уйларига қайтишга бирин-кетин рухсат берилмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар
23 сентябрь 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар

Туркча «Шекерпаре», ялпизли печенье, қаҳва доналари, брауни печеньеси, «Кокос ва шоколад» печеньеси ва бошқалар — Zira.uz турли печеньеларни тайёрлаш рецептларини синаб кўрди.

Президент йил якунигача 1,1 млн аҳолини марказлашган ичимлик суви тармоғига улашга топшириқ берди
23 сентябрь 2023, 09:31

Президент йил якунигача 1,1 млн аҳолини марказлашган ичимлик суви тармоғига улашга топшириқ берди

Ўзбекистонда 2023 йил якунигача 1,1 млн аҳоли марказлашган ичимлик суви тармоғига уланади. Президент бу бўйича «Ўзсувтаъминот»га вазифа қўйди.

Андижонда ҳам болаларда Антиструмин дорисининг «ножўя таъсири» қайд этилди
22 сентябрь 2023, 22:26

Андижонда ҳам болаларда Антиструмин дорисининг «ножўя таъсири» қайд этилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Антиструмин» дорисининг «ножўя таъсири» кузатилган 12 нафар бола ётган касалхонага борди. Аввалроқ Наманган вилоятида ҳам ушбу дорини истеъмол қилган 70 дан ортиқ бола шифохонага ётқизилган эди.

«Шарқ» мажмуасининг қайси бинолари маданий мерос объекти экани текширилади
22 сентябрь 2023, 22:03

«Шарқ» мажмуасининг қайси бинолари маданий мерос объекти экани текширилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Шарқ» нашриётининг қайси бинолари маданий мерос объекти эканини аниқлаш бўйича Маданий мерос агентлиги билан келишиб олди. Агентлик ЎзА биноси бундай объект эмаслигини, лекин унинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш хусусийлаштириш шарти бўлишини таъкидлади.

22 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
22 сентябрь 2023, 21:56

22 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Наманганда заҳарланган 70 дан ортиқ бола, ундан қаттиқ ташвишга тушган президент, заҳарланиш ортидан таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100дан фойдаланиш тақиқлангани, лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши, газ, электр энергияси таннархи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Россиянинг Қора денгиз флоти штаб-квартираси ракета зарбасига учради
22 сентябрь 2023, 21:07

Россиянинг Қора денгиз флоти штаб-квартираси ракета зарбасига учради

Россия Қора денгиз флотининг босиб олинган Севастополдаги штаб-квартираси ракета ҳужумига учради. Бинонинг томи ва юқори қавати вайрон бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумда Украинани айблади. Украина ҳарбийлари эса ушбу маълумотни тасдиқлади.

Ўзбекистонда «Антиструмин» №100 (калий йодид) истеъмоли вақтинчалик тақиқланди
22 сентябрь 2023, 20:20

Ўзбекистонда «Антиструмин» №100 (калий йодид) истеъмоли вақтинчалик тақиқланди

Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланганидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганишлар якунига етгунига қадар таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100 маҳаллий дори воситасидан фойдаланишга тақиқ жорий этилди.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
22 сентябрь 2023, 20:20

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

5 та кинопремера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, «Ҳумо» хоккей клуби матчлари, MotorFest2023 автофестивали, Geek Con Tashkent фестивали, Анҳор боғида ретро-кеча, плоггинг-югуриш, концертлар, кўргазмалар, спектакллар, болалар учун тадбирлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар.

Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги болалар соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан қаттиқ ташвишда — матбуот хизмати
22 сентябрь 2023, 19:46 1

Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги болалар соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан қаттиқ ташвишда — матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Чуст туманида 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши билан боғлиқ вазиятдан «қаттиқ ташвишда», дея маълум қилди унинг матбуот котиби. Давлат раҳбари мунтазам равишда вазият юзасидан ҳисоботлар олиб, масъулларга алоҳида назоратга олиш бўйича топшириқлар бермоқда.

Yangi O‘zbekiston bog‘i Coke Studio Fest`да 60 мингдан ортиқ меҳмонни қабул қилди
22 сентябрь 2023, 19:00

Yangi O‘zbekiston bog‘i Coke Studio Fest`да 60 мингдан ортиқ меҳмонни қабул қилди

Yangi O‘zbekiston bog‘i`da 16 сентябр куни Coke Studio Fest бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбек хонандалари билан бир қаторда Artik ва Asti, Andro ва DJ Afrojack ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.

Лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши мумкин
22 сентябрь 2023, 17:39 1

Лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши мумкин

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси эълон қилинди. Унда 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши кўзда тутилган: o‘, g‘, sh ва ch. Лойиҳа бўйича янги ўзбек алифбоси 28 та ҳарф, 1 та ҳарф бирикмаси ва тутуқ белгисидан иборат бўлади.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 200 сўмдан ошди
22 сентябрь 2023, 17:34

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 200 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан доллар курси ўзининг тарихий максимал қийматини янгилади ва 12 200 сўм чегарасидан ўтди. Йил бошидан буён миллий валюта 8,6 фоизга қадрсизланди.

Ереванда 3 кундан буён намойишлар давом этмоқда, 80 дан ортиқ одам ҳибсга олинган
22 сентябрь 2023, 17:10

Ереванда 3 кундан буён намойишлар давом этмоқда, 80 дан ортиқ одам ҳибсга олинган

Тоғли Қорабоғдаги вазият туфайли Ереванда уч кундан бери оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар Арманистон бош вазирининг истеъфога чиқиши ва тан олинмаган республикадан келувчилар қабул қилинишини сўрамоқда. Полиция 80 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг