Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди
18 август 2020, 10:49

Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди

Президент томонидан имзоланган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги» қонуннинг янги таҳририга кўра, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот ошкор этилмайди. Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби ҳам белгиланди.

Коронавирус ҳолатлари 36 мингдан ошди
18 август 2020, 10:02

Коронавирус ҳолатлари 36 мингдан ошди

Ўзбекистонда 173 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Тошкент шаҳрида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 593 нафари оғир аҳволда, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ЮНEП ўсимлик диетасига ўтишни маслаҳат бермоқда
18 август 2020, 09:29

ЮНEП ўсимлик диетасига ўтишни маслаҳат бермоқда

Асосан дон, дуккакли экинлар, мева ва сабзавотлар каби маҳсулотларга асосланган диетага ўтиш нафақат инсон саломатлигига, балки атроф-муҳитга ҳам фойда келтиради. Аммо ҳозирги кунга қадар, овқатланиш бўйича миллий кўрсатмаларнинг аксарияти ушбу ёндашувга амал қилмайди, деб ҳисоблайди ЮНEП.

Аҳоли томонидан сотилган валюта ҳажми $2,5 млрд га етди
18 август 2020, 09:24

Аҳоли томонидан сотилган валюта ҳажми $2,5 млрд га етди

Январь-июль ойларида аҳоли томонидан банкларга 2,5 млрд доллар сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп. Сотиб олинган валюталар ҳажми эса 2 млрд долларга тенг.

3000 дан ортиқ дорихоналарга расмий огоҳлантириш берилди
18 август 2020, 09:21 1

3000 дан ортиқ дорихоналарга расмий огоҳлантириш берилди

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида кўпчилик дорихоналарда COVID-19 билан даволаниш учун зарур бўлган воситаларнинг танқислиги ва нархларнинг оширилиши кузатилмоқда. Бу борада 3000 дан ортиқ дорихона ходимлари расмий огоҳлантирилган. Дорихоналарда ҳаттоки дори воситаларини товар чекисиз сотиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Кун давомида 598 та коронавирус ҳолати аниқланди
18 август 2020, 00:53

Кун давомида 598 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 598 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 36 мингтага яқинлашди. Касалхоналарда 4,1 минг бемор қолди.

Бухоро ҳокимлиги Карим Камолов ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди
17 август 2020, 20:35

Бухоро ҳокимлиги Карим Камолов ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимияти ҳудуд раҳбари Карим Камоловнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди. Ҳоким пойтахтдаги Akfa Medline клиникасида даволанмоқда.

Меҳнат мигрантларига паст ставкадаги кредитлар ажратилади
17 август 2020, 20:24

Меҳнат мигрантларига паст ставкадаги кредитлар ажратилади

Президент меҳнат мигрантларига йўл ҳақи, патент ва суғурта харажатлари учун 10 миллион сўмгача паст ставкада кредитлар ажратиш бўйича кўрсатмалар берди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиаллари хорижий иш берувчилар билан бевосита шартнома тузиш, миграция хизматлари билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўймаслик тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
17 август 2020, 19:24

Суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўймаслик тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Депутатлар транспорт воситалари эгаларининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаганлиги учун транспорт воситасини жарима майдонида мажбурий ушлаб туриш амалиётини бекор қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди.

Фарғона водийсида «Technovation Girls» онлайн тренингларига рўйхатдан ўтиш бошланди
17 август 2020, 18:00

Фарғона водийсида «Technovation Girls» онлайн тренингларига рўйхатдан ўтиш бошланди

«Technovation Girls» халқаро дастури Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва БМТнинг «Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги» лойиҳаси билан биргаликда Андижон, Наманган ва Фарғонадаги қизлар ва уларнинг устозлари учун бепул онлайн тренингларида қатнашиш бўйича аризаларни 20 августга қадар қабул қилади. Дастур 4 ойлик онлайн-машғулотлардан иборат бўлади.

Fornite асосчиси Apple ва Google ни судга берди
17 август 2020, 17:49

Fornite асосчиси Apple ва Google ни судга берди

Оммабоп ўйинлардан бўлган Fortnite App Store ва Google Play да блокировка қилингач, Epic Games компанияси компанияларни судга берди. Павел Дуров ва Марк Цукерберг Apple нинг 30 фоизлик комиссиясини танқид қилиб чиқишди.

Европанинг нефть қазиб олувчи компаниялари янги конларни ўзлаштиришдан воз кечмоқда
17 август 2020, 17:12

Европанинг нефть қазиб олувчи компаниялари янги конларни ўзлаштиришдан воз кечмоқда

Европанинг нефть қазиб олиш соҳасидаги мутахассислари эндиликда миллиардлаб долларлик нефть ва газ захиралари ҳеч қачон қазиб олинмаслигини тан олишди, деб ёзади Bloomberg. Шу жумладан, Буюк Британиянинг BP компанияси август ойи бошида мамлакатларда янги геологик ҳудудларни ўрганишдан бутунлай воз кечишини эълон қилди.

13 ёшли абитуриент ёшини кичрайтирганликда гумон қилинмоқда
17 август 2020, 15:23

13 ёшли абитуриент ёшини кичрайтирганликда гумон қилинмоқда

Олий таълим муассасаларига кириш учун бўлиб ўтган онлайн қабулда энг ёш деб тан олинган 13 ёшли абитуриент ёшини кичрайтирганликда гумон қилинмоқда. Унинг аслида 16 ёш эканлиги аниқланди.

Ҳафта бошида ҳаво булутли ва ёмғирли бўлади
17 август 2020, 15:03

Ҳафта бошида ҳаво булутли ва ёмғирли бўлади

Ҳафтанинг илк кунларида Ўзбекистонда қисқа муддатли ёғингарчиликлар кузатилиши ва ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз булутли бўлади ва ҳарорат +37 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон ҳудудида шу йилнинг ўзида уч мингдан ортиқ ЙТҲ содир этилган
17 август 2020, 12:23

Ўзбекистон ҳудудида шу йилнинг ўзида уч мингдан ортиқ ЙТҲ содир этилган

2020 йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида 3012 та ЙТҲ содир этилган. Уларнинг 808 таси ўлим билан якунланган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
17 август 2020, 12:19

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси деярли 15 сўмга қимматлаб, жами 10 246 сўм этиб белгиланди. Бу АҚШ миллий валютасининг учинчи ҳафта ошиши. Евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Навоий ҳокими Кобул Турсунов коронавирусдан тузалди
17 август 2020, 11:53

Навоий ҳокими Кобул Турсунов коронавирусдан тузалди

Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов коронавирусдан тўлиқ соғайди, ҳамда ўз фаолиятини давом эттириш учун пойтахтдан Навоийга қайтиб келди.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан тузалди
17 август 2020, 11:39

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан тузалди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан тўлиқ соғайиб, воҳага қайтди.

«Ўзбекистонда 100 минг аҳоли сонига 67 нафар маҳкум тўғри келади» — Ички ишлар вазири
17 август 2020, 11:20

«Ўзбекистонда 100 минг аҳоли сонига 67 нафар маҳкум тўғри келади» — Ички ишлар вазири

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳозирда жазони ижро этиш тизимида 22,9 минг нафар маҳкум сақланишини, ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 67 нафар шахс тўғри келишини маълум қилди. Жазони ижро этиш тизимидаги колонияларнинг сиғимига нисбатан сақланаётганлар кўрсаткичи 56,4 фоизни ташкил қилмоқда. Вазир эндиликда жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони, уларнинг юридик манзиллари, сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар энди махфий ҳисобланмаслигини таъкидлади.

Минскда Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди
17 август 2020, 10:55

Минскда Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди

16 август куни Минскда Александр Лукашенко тарафдорлари ва унинг ҳокимиятига қаршилар иштирокидаги намойишлар бўлиб ўтди. Лукашенко тарафдорлари намойишида бир қисми бюджет ташкилотлари ходимларидан иборат бўлган 65 минг киши йиғилди. Оппозиция тарафдорлари намойишида эса 200 минг одам қатнашди — бу Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг