Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотда товар айирбошлаш, қўшма кооперация лойиҳалари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатлар раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув дастури бўйича ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётганини ҳам таъкидлади.

Президент Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарё вилоятида автомобиль заводи қуришни таклиф қилди. «Автомобиль заводлари қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик арзон бўлади, сифат ҳам ўзгаради», деб ҳисоблайди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, Сирдарёда йўл қурилишига бизнесни жалб қилиш бошланади.

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлар иши Тошкентда кўриб чиқилади

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлганликда айбланган икки нафар собиқ амалдорнинг иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига ўтказилди. Аввалроқ Олий суд ишни қайта кўриш учун апелляция инстанциясига қайтарганди.

Раққоса Малика Аҳмедованинг уйидан 600 минг долларлик тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова яшаш уйидан 600 минг долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлаб кетилганини айтмоқда. Унинг фикрича, ўғрилар топилган, аммо қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтирилмаган. 11 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пулатов раққоса билан учрашди.

Ўзбекистонда ёшлар «яхши», «ўрта» ва «аҳволи оғир» тоифаларига ажратилди

Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб, «яхши» (4,4 млн), «ўрта» (4,6 млн) ва «аҳволи оғир» (396 минг) тоифаларига ажратилди.

Президент аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунни имзолади

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Ўзбекистон президенти болалар ва аёлларни ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади, унда оиладаги зўравонлик ҳамда тазйиқлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси вафот этди

Миробод туманидаги 110-мактабнинг 8-синф ўқувчиси вафот этди. Унинг ўлимига ошқозон ости безига кенг кўламли кон қуйилиши, ўткир юрак кон томир етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Наманганда вояга етмаган қизни зўрлагани айтилган эркак қидирилмоқда

ИИВ Наманган шаҳрида вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган эркакка нисбатан қидирув эълон қилди. Тармоқларда уни қўлга олиш махсус тадбири акс этган видео тарқалганди. Вазирлик эркакнинг руҳий хасталиги ва «ниҳоятда тажовузкорлиги» сабабли уни учратганлардан эҳтиёт бўлишларини сўради.

Фарғонада келинини ўлдирган 65 ёшли қайнота 13 йилга қамалди

Қўштепа туманида 65 ёшли қайнота оилавий жанжал туфайли келинини ўлдириб қўйди. Суд эркакни 13 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Энди импорт товарларга ҳам истеъмол кредити берилади

Шавкат Мирзиёев импорт товарларга истеъмол кредитлари беришга рухсат этувчи қонунни имзолади. Бунгача бу турдаги кредитлар фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилган. Жисмоний шахслар бошқа фуқаролардан иккиламчи бозорда автомобиль сотиб олиш учун кредит олишлари мумкин бўлади.

Давлат орган ва ташкилотлари раҳбарлари ҳар ой маҳаллаларда ҳисобот беради

Ҳар ой маҳалла кенгашида давлат орган ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилади. Қолаверса, «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси августга қадар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди

2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.

Тошкентда корхона иштирокидаги 3,2 млрд сўмлик давлат хариди натижалари сохталаштирилгани аниқланди

«Тошкент халқа автомобиль йўлларидан фойдаланиш участка бошқармаси» унитар корхонаси буюртмачилигида ўтган 3,2 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Харид натижалари комиссия иштирокисиз, бошқа шахс томонидан уларнинг электрон рақамли имзолари орқали баҳоланиб, имзоланган.

Наманганда йил бошидан бери 152 марта қоида бузган машина аниқланди

Наманган шаҳрида 2023 йил бошидан бери 152 марта қоидабузарлик қайд этилган Hyundai аниқланди. Жарималарнинг умумий суммаси 410 миллион сўмга тенг.

Антикоррупция агентлиги 2023 йилгача кимлардан ва қандай совғалар олганини очиқлади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Совғалар реестрини шакллантириш бошланди. Агентлик шу вақтгача халқаро ташкилотлардан жами 14,5 млн сўмлик 8 та совға қабул қилиб олганини маълум қилди. Уларнинг барчаси ташкилот директорига берилган.