21 апрель оқшомида Uzbekistan Airways томонидан бир йилга ижарага олинган Airbus А330 самолёти Тошкент аэропортига қўнди. Бу Ўзбекистон авиаташувчилар паркидаги бундай турдаги биринчи авиалайнердир.

Ҳаво кемаси миллий мусиқа ва рақс садолари остида анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди. Самолётни Uzbekistan Airways раҳбарияти, шунингдек, Транспорт вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари кутиб олди.

a330-200, airbus, heston airlines, uzbekistan airways

Узоқ масофага учувчи кенг фюзеляжли А330−200 (рўйхатга олиш рақами LY-TKL, 2009 йилда ишлаб чиқарилган) Литванинг Heston Airlines компаниясидан ижарага олинган бўлиб, нафақат самолёт, балки бутун экипаж, техник хизмат кўрсатиш ва суғурта харажатлари ҳам ижарага берувчи томонидан қопланади. Яна бир худди шундай самолётнинг май ойи бошида етиб келиши кутилмоқда.

a330-200, airbus, heston airlines, uzbekistan airways

Лайнер салони 266 йўловчига мўлжалланган бўлиб, шу жумладан бизнес-классда 18 та, экономда эса 248 та. Парвоз масофаси 12 минг км. У 3 соат ёки ундан ортиқ давом этадиган парвозлар учун мўлжалланган.

«Иккита А330 ни ижарага олиш тўғрисидаги қарор жадвалимизни қоплаш учун қабул қилинган. Ушбу тип Uzbekistan Airways самолётлари компоновкасига (салон тузилиши — тарж.) энг кўп мос келади», — деди Uzbekistan Airways раисининг савдо ва туризм бўйича ўринбосари Шуҳрат Ядгаров «Газета.uz»га. — Ҳозирда компаниянинг деярли барча самолётларида 246 дан 270 гача ўриндиқлар мавжуд ва биз ушбу масофада бутун йўналиш тармоғи бўйича парвоз қилишимизга ёрдам берадиган самолётни топишимиз керак эди».

a330-200, airbus, heston airlines, uzbekistan airways

«Авиакомпаниянинг вазифаси, бу — лайнердан тўхтовсиз фойдаланиш жараёнини ташкил этишдан иборат, — деди у. — У ёки бу самолётдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, биз уни алмаштириш учун шунга ўхшаш конфигурациядаги самолётни ўрнатишимиз керак. Шу сабабли, стратегик жиҳатдан компания 270 ўриндиқли компановкани ушлаб туришга ҳаракат қилади».

Самолётларни ижарага бериш бўйича музокаралар олти ой давом этди. Бу жараён кўплаб қисмлардан иборат — нарх сиёсати, техник масалалар муҳокама қилинди, сўнгра самолётни текшириш ўтказилди ва уларни ижарага олиш бўйича қарор қабул қилинди.

a330-200, airbus, heston airlines, uzbekistan airways

Экипажлар билан биргаликда Heston Airlines компанияси раҳбарияти, жумладан, CEO (бош директор) Йонас Ринкаускас ҳам Тошкентга етиб келди. Яқин кунларда улар самолётни эксплуатацияга тайёрлаш жараёнида иштирок этади, шундан сўнг улар Литвага қайтиб, масофадан туриб ишлашни давом эттиради.

Эҳтиёт қисмларнинг бир қисми тезкор таъмирлаш ишлари зарур бўлган тақдирда Тошкент аэропортининг эркин иқтисодий зонасида жойлаштириладиган А330 самолёти бортида етказиб берилди. Экипаж таркибига техник ходимлар ҳам киради.

a330-200, airbus, heston airlines, uzbekistan airways

Uzbekistan Airways матбуот хизматининг хабар беришича, дастлабки босқичда етиб келган самолёт Тошкентдан Истанбул, Дубай ва Жидда йўналишларида қўлланилиши режалаштирилган. Биринчи тижорий рейсни 23 апрель куни Истанбулга амалга ошириш мўлжалланган.

Самолёт қисқа муддатли ижарага олингани сабабли уни Ўзбекистоннинг асосий авиаташувчиси анъанавий «либоси» кўринишида бўялмаган, балки «минимализмни танлашди», деди Uzbekistan Airways вакили.

Самолёт бутунлай оқ рангда, фақат ён томонларда иллюминаторлар устида Uzbekistan Airways, ёзуви, қуйруғи ва двигателларида эса авиакомпания логотипи тасвирланган. Айни пайтда компания ўз самолётининг анъанавий «либоси»га «янгилик олиб кириш» режаларини кўриб чиқмоқда.

А330 дунёдаги энг кўп қўлланиладиган ўрта ва узоқ масофали самолётлардан биридир, аммо уни ишлаб чиқариш аллақачон тўхтатилган. Uzbekistan Airways ушбу турдаги самолётлардан фойдаланишни йил давомида бошқа самолётлар келишидан олдин синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

a330-200, airbus, heston airlines, uzbekistan airways

2022 йилда авиакомпания парки бешта A321Neo самолёти билан тўлдирилди. Airbus компанияси билан 2023 йил охиригача 4 та янги A320Neo ва 2029 йилгача 12 та самолёт сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланган.