22 апрель, шанба куни Қамчиқ довонида Damas ЙТҲга учраган юк машинасидан қочиб, хандаққа тушиб кетди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Соат 06:22 да А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмидан ўтган 269,4-километрида DAF юк автомобили Тошкент-водий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда бошқаруви йўқотилиб, ўрта темир тўсиққа урилган.

Шу ҳаракат йўналишидаги Damas эса юк машинасидан қочиши оқибатида хандаққа тушиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

daf, damas, ЙТҲ, қамчиқ довони, хандақ

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вазият оқибатларини бартараф этди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва Damas автомобилидаги 2 нафар йўловчи жароҳат олиб, Поп тумани марказий шифохонасига юборилди. Ҳалок бўлганлар йўқ.