22 апрель куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ЙТҲ оқибатида 5 киши эмас, 2 киши вафот этган, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда бу воқеа сабабли 5 киши вафот этгани айтилган хабар тарқалган, шундан сўнг ҳолат ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.
Маълум бўлишича, шу куни 1998 йилда туғилган А.Т. Gentra автомашинасини шаҳарнинг Туркистон-Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб келаётган вақтда 1972 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги Mercedes-Benz 2-даражали йўлдан чиқиб келган, оқибатда ЙТХ содир бўлган.
Воқеа сабабли Mercedes-Benz машинасида бўлган 2 нафар йўловчи оғир жароҳат олиб, вафот этган. Ҳайдовчилар эса жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.