Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун дам олади — президент қарори

Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар 4 кун — 21−24 апрель кунлари дам оладиган бўлди. 24 апрель кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 29 апрель 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлади.

Байрам кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда 20−24 апрель кунлари ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Мамлакат бўйлаб қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Барча вилоятларда ҳароратнинг кўтарилиши давом этади.

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади (рўйхат).

Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди — ССВ

Ўзбекистондаги тиббиёт муассасалари 21−24-апрель кунлари ҳам узлуксиз ишлайди. Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ 17 ёшли ўқувчи қизга ҳужум қилган эркак қўлга олинганини маълум қилди. Ушбу шахс Самарқанд вилоятида яшовчи 26 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади

Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага 20 дан 23 апрелга қадар, Самарқандга эса 21 апрелдан 24 апрелгача қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов «Марказий Осиё — Хитой» ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларнинг биринчи йиғилишида 2023 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда аҳолига 500 тонна элита картошка уруғи бепул тарқатилади

Ўзбекистонда аҳоли ва деҳқончилик хўжаликлари импорт қилинган ёки маҳаллий сифатсиз картошка экмоқда. Шу сабабли президент мутасаддиларга аҳоли томорқалари учун 500 тонна элита картошка уруғларини бепул тарқатишни, картошка етиштирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратиш вазифасини қўйди.

Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилади

Тошкентда Нукус воқеалари бўйича биринчи суд жараёнида қатнашган 22 нафар маҳкумдан 16 нафарининг апеллация иши кўриб чиқилади.

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.

Тошкентда дарахтларни бетонлардан тозалаш экоакцияси бошланди

Пойтахтда «Дарахтларни асрайлик» шиори остида экоакцияга старт берилди. Унда дарахтлар бетон, асфальт ва сунъий қопламалардан тозаланади. Акция дастлаб Олмазор туманида, сўнг бир ой ичида бошқа барча ҳудудларда ўтказилади. Кейинчалик уни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистондаги банклар устав капиталининг энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади

Банклар устав капиталининг энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади. 2025 йил 1 январдан у 500 миллиард сўмни ташкил этади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Азамат, Дубай отмен», «Куёвингиз билан муҳим ишимиз бор» ва бошқалар — Тошкентда референдум тарғиботи. Фото

Янги Конституция бўйича референдум ўтказилишига 10 кун қолди. Шаҳарларда фуқароларни сайлов участкаларига боришга ундайдиган тарғиботлар тобора кўпайиб бормоқда. «Газета.uz» фотомухбири Тошкентдаги рекламалар ва шаҳарнинг «соғлом фуқаро якшанбаси»га тайёрланаётганини суратга олди.

Фото: 20 йил деганда гармошка-автобуслар Тошкентга қайтди

Шу кунларда келтирилган 400 та автобус ва электробуслар Тошкент кўчаларида ҳаракатни бошлади. Улар орасида 20 йилдан бери Ўзбекистонда бўлмаган, узунлиги 18 метрдан иборат 118 дона гормошка-автобус ҳам мавжуд. «Газета.uz» фоторепортажи.