Қашқадарё вилоятидаги автомобиль йўлларидан бирига яқинда автоҳалокатда жиддий шикастланган машина ўрнатилди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати ушбу фотосуратларни эълон қилар экан, ушбу ҳолатдаги машинанинг йўл четига ўрнатилиши оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди.
Қайд этиш жоизки, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида зарар кўрган транспорт воситаларини намойиш қилиш барча ҳудудлардаги ЙҲХБ бўлинмалари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чораси сифатида қўлланилади. Бир уюм темир-терсакка айланган автомашиналар ортилган «тарғибот карвонлари» мунтазам равишда шаҳарлар бўйлаб ҳаракатланади.
Бухоро вилоятида «Тарғибот карвони».
Шунингдек, ЙҲХББ ҳайдовчилар ва пиёдалар билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш борасида мунтазам суҳбатлар ўтказмоқда.
Хоразм вилоятида йўл ўртасига ўрнатилган мактаб ўқувчиси макети.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ўзбекистоннинг шаҳар ва вилоятларидаги кўплаб мактаблар олдига болалар ва ЙПХ ходимларининг муляжлари ўрнатилган. Бу йўлларда болалар хавфсизлигини оширади, деб ишонилади (аслида эса ундай эмас).