Европа Иттифоқи Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда 27 ва 28 апрель кунлари ЕИнинг санкциялари бўйича ўқув семинарларини ташкил қилади, деб хабар қилди иттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.

«Семинарларнинг асосий мақсади Европа Иттифоқи санкциялари ва уларнинг қўлланилиши ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек, ушбу чораларни четлаб ўтишга қарши курашишда ҳамкорлик қилишдир», — дейилади хабарда.

Семинарлар Тошкент шаҳрида инглиз ва рус тилларида ўтказилади, ўтказиш жойи кейинроқ маълум қилинади.

27 апрель куни бўлиб ўтадиган тадбирда давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этади. 28 апрель куни бўлиб ўтадиган семинар Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи санкциялари ҳақида хабардорлигини оширишдан манфаатдор бўлган хусусий компаниялар учун мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охирига ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвида О’Салливаннинг ҳам Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган. Аввалроқ у Қирғизистонга ташрифи чоғида Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши жорий этган Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиш билан боғлиқ давлатларга ташриф буюраётганини айтганди.