Охирги ҳафтада янги ҳосил пиёзининг улгуржи нархлари 2 баробар пасайган, бу ички бозорда ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажми кескин ошгани билан изоҳланади. Мазкур ҳолат ўтган йилги пиёз ҳосили нархига ҳам таъсир қилиб, бу маҳсулотнинг улгуржи нархлари айни даврда 17% га пасайди, дея хабар бермоқда EastFruit портали.

Нархлар мониторингига кўра,14 апрелдан 21 апрелга қадар янги ҳосил пиёзининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 8000 дан 4000 сўмга пасайган ва жорий ўртача улгуржи нарх 2022 йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражага тенг бўлган.

eastfruit, пиёз, пиёз нархи

Ушбу маҳсулот нархлари бошқа мамлакатлардаги нархлар билан солиштирилса, 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда янги пиёз ҳосилининг ўртача улгуржи нархи Грузияга (0,99 $/кг)нисбатан 2,8 баробар паст, лекин Тожикистонга (0,27 $/кг) нисбатан 30 фоизга юқори.

Охирги ҳафта ўтган йилги пиёзнинг улгуржи нархлари ҳам пасайган, бу Ўзбекистон ички бозорида янги ҳосил пиёзи бўйича таклиф кескин ошгани ўтган йилги пиёз нархига таъсир кўрсатаётгани билан изоҳланади. 14 апрелдан 21 апрелга қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 6000 дан 5000 сўмга пасайган. Шу билан бирга, 21 апрель ҳолатига кўра, ўтган йилги пиёзнинг ўртача улгуржи нархи 2022 йилнинг шу санасига нисбатан қарийб бир ярим баробар юқори.

eastfruit, пиёз, пиёз нархи

Ўзбекистонда 2022 йилги ҳосил пиёзининг амалдаги улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қилиб борадиган мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткич ҳисобланади. 21 апрель ҳолатига кўра, минтақа мамлакатларида ўтган йилги пиёзнинг ўртача улгуржи нархи (1 кг учун): Ўзбекистон — $0,44; Тожикистон — $0,60; Молдова — $0,83; Польша — $0,83; Грузия — $0,99; Украина — $1,15.

Ўзбекистонда ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш мақсадида пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов (1 январдан бошлаб 4 ойга) нархлар барқарорлашгани сабабли 15 мартдан бекор қилинганди.