Самарқандга Yutong электробусларининг биринчи партияси етиб келди
8 май 2023, 12:13

Самарқандга Yutong электробусларининг биринчи партияси етиб келди

Самарқанд шаҳрига ЕТТБ ажратаётган маблағлар ҳисобидан Yutong электробусларининг дастлабки 6 донаси олиб келинди. Йил охиригача яна шундай 94 та электробус олиш режалаштирилмоқда. Яқин йилларда шаҳарда 350 та электр транспорти харид қилинади.

«Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди» — Шавкат Мирзиёев
8 май 2023, 11:55

«Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди» — Шавкат Мирзиёев

Президент референдум якунларига бағишланган учрашув ўтказиб, референдум давомида умумхалқ муҳокамаларида фаол ва муносиб иштирок этган миллионлаб юртдошларни эътироф этди. «Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Сайлов кодекси муддатидан илгари сайловлар ҳақидаги моддалар билан тўлдирилди
8 май 2023, 11:24

Ўзбекистон Сайлов кодекси муддатидан илгари сайловлар ҳақидаги моддалар билан тўлдирилди

Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг навбатдан ташқари сайловларини ўтказиш юзасидан ўзгартишлар киритилди. Президент давлат раҳбари учун муддатидан илгари сайловларни тайинлаганида, улар 2 ой ичида ўтказилиши керак.

Адлия вазирлигининг туҳмат қилишда гумонланган собиқ ходими тергов ҳибсхонасидан озод этилди
8 май 2023, 10:57

Адлия вазирлигининг туҳмат қилишда гумонланган собиқ ходими тергов ҳибсхонасидан озод этилди

Адлия вазирлигининг собиқ ходими туҳмат қилишда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Унинг аёли тергов тугаган бўлса-да, эри озодликка чиқмагани сабабли бош прокурорга мурожаат қилган. Суд ажримига кўра, 3 ойга яқин ҳибсда ўтирган фуқаро қўйиб юборилди.

Тошкентда фирибгарлик ва пора беришда гумонланган прокуратура ходимлари қўлга олинди
8 май 2023, 10:53

Тошкентда фирибгарлик ва пора беришда гумонланган прокуратура ходимлари қўлга олинди

Бош прокуратура бошқарма катта прокурори ва Учтепа тумани прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинганини маълум қилди. Улар фирибгарлик ҳамда пора беришда гумонланмоқда.

Омбудсман вакиллари тергов ҳибсхонасидаги Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди
8 май 2023, 10:20

Омбудсман вакиллари тергов ҳибсхонасидаги Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Омбудсман ва жамоатчилик гуруҳлари вакиллари 1-сонли тергов ҳибсхонаси («Тоштурма»)да бўлиб, Нукус воқеалари юзасидан жиноят иши бўйича судланганлар, жумладан, Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Судда у омбудсманни танқид қилганди.

Банкларда доллар курси яна тушди
8 май 2023, 10:05

Банкларда доллар курси яна тушди

Тижорат банклари 8 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 430 — 11 500 сўм.

«Менинг йўлим» лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди
8 май 2023, 09:33

«Менинг йўлим» лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди

«Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсумига овоз бериш якунланди. Жами 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди, энди уларга 412 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Жойларда фуқаролар байрам қилишни бошлаб юборди.

Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди
8 май 2023, 09:19

Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди

Душанба тонгида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 3,2 магнитудали зилзила қайд этилди.

Қатар Ўзбекистонда элчихона очди
8 май 2023, 09:07

Қатар Ўзбекистонда элчихона очди

Тошкентда Қатар элчихонаси очилди. Маросимда Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий иштирок этди.

Байроқ рангидаги тасма таққан йигитга маъмурий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
7 май 2023, 18:23

Байроқ рангидаги тасма таққан йигитга маъмурий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди

Бош прокуратура аралашуви билан байроқ рангидаги тасма таққан қамашилик йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор бекор қилинди. Шунингдек, мазкур қарорнинг ноқонуний экани маълум қилинди.

Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшаши маълум қилинди
7 май 2023, 16:46 1

Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшаши маълум қилинди

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшашини маълум қилди. Энг кўп уруш ва фронт орти қатнашчилари Тошкент шаҳри (55 нафар), Тошкент (26 нафар) ва Фарғона (19 нафар) вилоятларида умр кечирмоқда. Уларнинг энг ёши — 78, энг улуғи — 112 ёшда.

9 май куни Тошкентда мушакбозлик ўтказилади
7 май 2023, 16:36

9 май куни Тошкентда мушакбозлик ўтказилади

9 май оқшомида Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ҳудудида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрамона мушакбозлик ташкил этилади.

Омбудсман қийноққа солинган тадбиркорлар билан якка тартибда холи суҳбатлар ўтказди
7 май 2023, 11:14

Омбудсман қийноққа солинган тадбиркорлар билан якка тартибда холи суҳбатлар ўтказди

Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари қийноққа солинган тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Ҳасанбой Абдунабиев сақланаётган «Тоштурма»да бўлди. Ўтказилган холи суҳбатларда улар руҳий ва жисмоний қийноқларга солинганини тасдиқлаб, бунга асосли далиллар борлигини айтишган.

Қашқадарёда Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигит қўлга олинди
7 май 2023, 10:27

Қашқадарёда Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигит қўлга олинди

Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни қўлга олди. У тасмани ечишдан бош тортди, шундан сўнг йигит билан профилактик суҳбат ўтказилиб, судга тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

МБ раҳбари ўринбосари Илхомжон Абдугафаров транспорт вазири ўринбосари этиб тайинланди
6 май 2023, 20:18

МБ раҳбари ўринбосари Илхомжон Абдугафаров транспорт вазири ўринбосари этиб тайинланди

Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Siemens Ўзбекистонга газ турбиналари етказиб беради ва электр станциялари қуради
6 май 2023, 17:24

Siemens Ўзбекистонга газ турбиналари етказиб беради ва электр станциялари қуради

Германиянинг Siemens концерни Бухородаги қозонхона ва Қашқадарёдаги иссиқлик электр маркази учун газ турбиналари етказиб беради, шунингдек, Ўзбекистонда бир қанча электр станциялар қуради.

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧда ҳозиргача фақат битта мағлубиятга учради
6 май 2023, 16:51

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧда ҳозиргача фақат битта мағлубиятга учради

Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг (IBA) дастлабки 5 кунида Ўзбекистон терма жамоаси фақат бир марта мағлубиятга учради. 6 май куни терма жамоанинг яна 2 нафар вакили баҳсга киришади.

Наманганда эркак ўзи ва собиқ хотинини пичоқлаши оқибатида аёл вафот этди
6 май 2023, 15:01

Наманганда эркак ўзи ва собиқ хотинини пичоқлаши оқибатида аёл вафот этди

Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Бош прокуратура улар 2022 йилда ажрашгани, аммо мажбуран бирга яшаб келганини билдирди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада эркак мушукни отиб, буғуни эса бўғизлаб ўлдиргани назоратга олинди
6 май 2023, 12:16

Фарғонада эркак мушукни отиб, буғуни эса бўғизлаб ўлдиргани назоратга олинди

Фарғона туманида эркак «жўжаларни еб кетаётгани учун» мушукни пневматик ов қуроли билан отиб ўлдиргани аниқланди. Шунингдек, буғуни бўғизлаб ўлдиргани акс этган сурат тарқалди. Туман ИИБ томонидан унинг қуроли олиб қўйилиб, иш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг