Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни мамлакатда «9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 9 майга бағишланган тадбирлар дастури, жумладан, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида жойлашган «Матонат Мадҳияси» ҳамда Хотира майдони ва ҳудудлардаги «Мотамсаро она» монументлари пойига гул қўйиш маросимини ўтказиш тасдиқланди.

Бундан ташқари, 3−10 май кунлари «Ғалаба» боғида «Ўчмас у кунлар шошуҳрати» мавзусида фотосуратлар кўргазмаси ташкил этилади.

Июль ойи охиригача shon-sharaf.uz ва waheroes.uz сайтлари дизайнини янгилаш, Шон-шараф музейи ҳудудида 3D голограмма яратиш ва бошқалар режалаштирилган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Президент қарорида байрамона мушакбозлик ташкил этиш ҳам қўзда тутилган. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 9 май куни соат 21:00 да Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида мушакбозлик бўлиб ўтади.