Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонликлар ҳисобида яна 9 та ғалаба ва битта мағлубият бор. 11 нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун курашмоқда.
Нукус воқеалари бўйича «Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси Аманбай Сагидуллаев (Норвегияда яшайди) ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев айбли деб топилиб, сиртдан мос равишда 18 ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди. 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантириш учун мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади. Унга кўра президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.
Халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10−11−13−14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тўхтатилди. Рўйхат.
Ўзбекистонда антидопинг назорати ва мониторинги рақамлаштирилади. Бунда допинг-тест назоратини ташкил қилиш, спортчилар маълумотлари киритиладиган онлайн тизим, шунингдек, антидопинг таълим электрон платформаси яратиш, Спортда тақиқланган моддаларни текшириш платформасини жорий этиш кўзда тутилган.
Косон туманидаги маҳалларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида хонадон эгасининг турмуш ўртоғи куйиш тан жароҳати олиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.
Тижорат банклари 10 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380 — 11 420 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 490 сўм.
Пахтачи туманидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида техника хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида портлаш содир бўлди. Ҳодиса туфайли, дастлабки маълумотларга кўра, 3 та Isuzu ёниб зарарланди, 1 киши жароҳат олди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари раҳбарларининг Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этганини халқи «яшаб қолиш ва озодлик учун курашаётган Украинага нисбатан нодўстона қадам» деб атади.
Покистон суди мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хонни ҳибсга олди. Унинг партияси Хон тарафдорларини кўчага чиқишга чақирди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон боғи»да бўлиб ўтадиган байрам тадбирига ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россия ҳукуматининг Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун Марказий Осиёдан келган муҳожирларни ёллашга уринаётганини хабар қилди. Ҳарбий хизматга рози бўлганлар рус қўшинларининг йўқотиш даражаси юқори бўлган фронтга юборилиши мумкин, дейилади шарҳда.
Доха шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёрова кумуш медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди.
Москвага амалий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Кремлда Россия президенти билан учрашди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 12 тоифадаги фуқаролар доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон президенти фармони билан янгиланган Конституцияга зид бўлган мазкур қонун бекор қилинмоқда.
Президент янги Конституцияга зид бўлган қонунлар ва чекловларни бекор қилишни кўзда тутган фармонни имзолади. «Прописка» тўғрисидаги қонун, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига чекловлар, болалар таълими учун тўловлардан солиқ олиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
9 июлда ўтказиладиган президент сайлови, Россияга жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев, Даулетмурат Тажимуратов билан учрашган Омбудсман вакиллари, нашида юборгани учун 3 йилга қамалган 21 ёшли йигит, Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб қолишини айтган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари устидан солиқ назорати ўрнатилишини бекор қилишни назарда тутувчи янги Конституцияни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг