ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 8 май тонгида Тошкент вилоятида зилзила қайд этилди.
Маҳаллий вақт билан 08:46 да (Гринвич бўйича 03:46 да) зилзила содир бўлди. Эпицентр: Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани. Зилзила координаталари: 41,94 градус шимолий кенглик; 70,29 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 117 км шимоли-шарқда жойлашган.
Сўнгги бор Ўзбекистонда 3 май куни кучсиз зилзила сезилганди. Унинг эпицентри Афғонистонда бўлиб, у ерда зилзила кучи 5 баллни ташкил этган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
«Ўхшаш хабарлар» бўлимида зилзила ҳақидаги афсона ва ҳақиқатлар, шунингдек, ер қимирлаган пайтда нима қилиш ва унга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги хусусида материаллар билан танишиш мумкин.