Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони, 6 май ҳолатига кўра, 174 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шундан, вилоятлар кесимида қуйидагича:

  • Қарақалпоғистон Республикаси — 3 нафар;
  • Андижон вилояти — 6 нафар;
  • Бухоро вилояти — 7 нафар;
  • Жиззах вилояти — 6 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 10 нафар;
  • Навоий вилояти — 9 нафар;
  • Наманган вилояти — 3 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 10 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 3 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 8 нафар;
  • Тошкент вилояти — 26 нафар;
  • Фарғона вилояти — 19 нафар;
  • Хоразм вилояти — 5 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 55 нафар.

100 ва 100 ёшдан ошган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 25 нафарни ташкил қилади. Уларнинг умумий ҳисобда энг кичиги 78 ёшда бўлса, энг каттаси 112 ёшда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2 майдаги қарори билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.