Тошкент шаҳрида Бош прокуратура тизимини «нопок ходимларидан тозалаш» борасида кўрилган чоралар натижасида бошқарма катта прокурори ва Учтепа тумани прокуратураси терговчиси қўлга олинди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.га нисбатан 6 май куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.