Ўзбекистон президентининг 5 майдаги қарори билан Илхомжон Абдухалилович Абдугафаров транспорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Илхомжон Абдугафаров Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Илхомжон Абдугафаров 1973 йилда Тошкентда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат университетини, 2000 йилда Фанлар академияси Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган, техника фанлари номзоди, мутахассислиги: амалий математика.

Марказий банк маълумотларига кўра, у банк тизимида 23 йил ишлаган.