Чоршанба куни ижтимоий тармоқларда йўлда ёнаётган машинанинг видеоси тарқалди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, 4 октябрь куни соат 02:00 да Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида таксист бўлиб ишлаган 24 ёшли Matiz ҳайдовчиси ўлдирилган.

Унинг машинаси ёқиб юборилган. Бош прокуратура хабарига кўра, эркакнинг жасади ёнаётган машинадан 300 метр узоқликдан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.