Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Канада элчиси Элисон Леклер билан учрашди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда энергетикадан тортиб таълимгача бўлган кўплаб соҳалардаги икки томонлама муносабатлар улкан салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидланган.

«Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун элчи хонимга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Элисон Леклер мамлакатда элчилик фаолиятини 2021 йилнинг июль ойида бошлаган.