10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1070 киши даволанмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 3459 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ўн саккиз киши ҳаётдан кўз юмган.