Кун давомида Ўзбекистонда 80 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, жами 4520 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Карантин муассасаларида — 42 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида -11 , Навоий вилоятида-13, Тошкент вилоятида — 1) жами 25 нафар ва 13 нафар хориждан мамлакатимиз худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

Бугун 102 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4520 нафар бемордан 3459 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тўққиз худуддаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1043 нафар бемордан 8 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Шу кунгача жами 449 627 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 403 595 нафари карантиндан чиқарилган.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 22 957 нафар, стационар карантинда эса 23 075 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.