19 июль куни Самарқандда DAF русумли юк машинаси ва Lacetti автомобилининг тўқнашуви натижасида икки киши вафот этди, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 19 июль куни соат тахминан 06:30 да Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 43-километрида 38 ёшли ҳайдовчи А.З. DAF ТЕ 95ХF юк машинасинида йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган 31 ёшли ҳайдовчи Ф.Х. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси 24 ёшли Э.Р. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.