31 июль, жума куни Ийдул-Азҳо — Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, дея маълум қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Хабарга кўра, Мисрдаги «Дорул Ифто» фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

«31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо — Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, инша Аллоҳ», — дейилади хабарда.