Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Зехавит Бен-Гилель тайинланди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

Такидланишича, Зехавит Бен-Гилель бу лавозимда Эдуард Шапиранинг ўрнини эгаллайди. У 2017 йилдан бери Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Тайинловга қадар, Зехавит Бен-Гилель Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун, у шу пайтга қадар Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижда турли дипломатик вазифаларда фаолият олиб борган. У инглиз, испан ва немис тилларини мукаммал билади.

Эслатиб ўтамиз, 19 июн куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирлигининг Икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи Феруза Маҳмудова мамлакатимизнинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланганди.