Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар фаолияти, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.