ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 20 январь куни соат 22:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шахрида хайдовчи, Р.Э. (1967 й.т.) бошқарувидаги «Nexia-2» ҳамда хайдовчи Ж.Э. (2002 й.т.) бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобиллар тўқнашган.

Тўқнашув зарбидан «Lacetti» хайдовчиси бошқарувни йўқотиб светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган А.Т. (1976 й.т.) бошқарувидаги «Nexia» ҳамда П.З.(1980 й.т.) бошқарувидаги «Cobalt» автомобиллари билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.