Испания пойтахти Мадрид марказидаги Толедо кўчасида кучли портлаш юз берди. El Pais нашрининг ёзишича, ҳодисага маиший газ сизиб чиқиши сабаб бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, черков жойлашган бинолардан бирининг тўрт қавати қулаган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бино мактаб ва қариялар уйи ёнида жойлашган. Хабар қилинишича, қариялар уйида яшовчилар жароҳат олишмаган, бино бутунлай қулаб тушиши хавфи остида бўлгани сабабли бутун кўчада яшовчиларни эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

El Pais, шунингдек, портлаш содир бўлган бино фасадининг қолдиқлари 30 м дан ортиқ радиусда тарқалиб кетгани ва яна бир неча қўшни уйларга зарар етказилганини хабар қилмоқда.

Натижада камида икки киши ҳалок бўлди, деди шаҳар мери Хосе Луис Мартинес Алмейда. Expansion нашри эса ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етганини маълум қилди. El Pais аввалроқ олти нафар ярадор ҳақида хабар берилган, улардан бирининг аҳволи оғир эди. Фавқулодда хизматлар олти кишининг жароҳатлангани ва икки кишининг ўлимини тасдиқлади. Испаниянинг Твиттер фойдаланувчилари воқеа содир бўлган жойнинг фотосуратларини жойлаштирмоқдалар. Уларда вайрон бўлган бино, тутун ва парчалар билан тўлиб тошган кўчани кўриш мумкин.


Фото: Leire Ariz Sarasketa / Twitter.

Фото: Leire Ariz Sarasketa / Twitter.

Фото: Jenniferlalala9 / Twitter.

Фото: leireariz / Twitter.