Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида 15 январь куни 3−4 киши бир эркакнинг қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашгани ҳақидахабар тарқалди.

Фуқаро баданини пичоқ ва иссиқ капкир билан куйдириб, арқон билан бўғиб, ҳушидан кетгунча дўппослашгани айтилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан 21 январь куни Яккабоғ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси («қийнаш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.