Турли йилларда вазир ва алоқа вазирининг ўринбосари, шунингдек ташқи иқтисодий алоқалар вазири сифатида ишлаган Тохир Раҳимов 74 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Xabar.uz.

Шунингдек, Тохир Раҳимов Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение марказининг директори ва Халқаро алоқа академиясининг вице-президенти лавозимларида ишлаган.

2008 йилдан бошлаб у Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Телевизион эшиттириш тизимлари кафедраси профессори бўлган.