ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 20 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Демия Зухейр Ҳаддодни қабул қилди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатлари масалаларига тўхталиб ўтилди.

Иорданиянинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ бўлган. У ушбу лавозимни 2015 йил июлидан 2020 йил сентябрига қадар эгаллаган.