VEON компаниялари гуруҳи Арташес Давтянни 15 мартдан «Beeline Uzbekistan» бош директори (CEO) этиб тайинланганини эълон қилди.

Арташес Давтян тайинловга қадар «Яндекс.Лавка»да хусусий савдо маркаси бўлимини бошқарган. У шунингдек, Gillette, PepsiCo ва Mars компанияларида ҳам раҳбар сифатида фаолият юритган.

Бунгача «Beeline Uzbekistan» бош директори сифатида фаолият юритган Сергей Афонин ўз лавозимини тарк этиши ва фаолиятини VEON компаниялари гуруҳидан ташқарида давом эттириши ҳақида маълум қилган эди.