Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига асосан, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигидан (JICA) умумий қиймати 333,4 млн долларлик иккита кредит жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, қарз маблағлари қуйидаги молиялаштириш шартларида жалб этилиши кўзда тутилган:

  • 15,0 млрд япон йенаси миқдоридаги маблағлар 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан 0,01 фоизда;
  • 195,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ 25 йил муддатга, шу жумладан 7 йиллик имтиёзли давр билан 6 ойлик LIBOR (Лондон банклараро таклифлар ставкаси) +1,1 фоизда. Агентлик энергетика соҳасида ислоҳотлар матрицасини ишлаб чиқди, уни Энергетика вазирлиги ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ амалга ошириши кутилмоқда.

Марказий банкни «пул ўтказмалари жараёнини оптималлаштириш» учун Ўзбекистон молиявий агенти сифатида тайинлаш режалаштирилган.

Лойиҳани муҳокама қилиш 20 мартгача давом этади.

2020 йилда Ўзбекистон давлат қарзи 30,8 фоизга ўсди ва 23,3 млрд долларни ташкил этди (ЯИМга нисбатан 40,4 фоиз). «Газета.uz» унинг тузилиши ҳақида батафсил ёзган эди. 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Япония халқаро ҳамкорлик агентлигига 2 млрд доллар қарздор.