Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида беш киши ис газидан заҳарланди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон прокуратураси.

Воқеа юзасидан 6 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга хабар келиб тушган. Аниқланишича, Тўрткўл тумани, «Янгиобод» МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С.(2003 й.т.), Р.А.(2010 й.т.) ва ўғли Р.М.(2005 й.т.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. вафот этган.

Маълум бўлишича, улар хонадонда ўрнатилан иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.