Чилонзорда бир кечанинг ўзида 2 та ЙТҲ содир бўлди, уларнинг бирида ҳайдовчи вафот этди
24 май 2021, 11:53

Чилонзорда бир кечанинг ўзида 2 та ЙТҲ содир бўлди, уларнинг бирида ҳайдовчи вафот этди

Душанба куни кечаси ва эрталаб пойтахтнинг Чилонзор туманида иккита авария юз берди. Уларнинг бирида уч киши жароҳат олган, иккинчисида ҳайдовчи вафот этган.

Қашқадарёда тиббиёт ходимларига мажбуран ўт юлдирилди
24 май 2021, 11:50

Қашқадарёда тиббиёт ходимларига мажбуран ўт юлдирилди

Шаҳрисабзда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мажбурий ишга жалб қилинди. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири маъмурий жаримага тортилди.

Тошкентнинг бир неча туманларида ичимлик суви ва иссиқ сув ўчирилади
24 май 2021, 11:06

Тошкентнинг бир неча туманларида ичимлик суви ва иссиқ сув ўчирилади

25 майдан 27 майга қадар пойтахтнинг Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида сув таъминоти тўхтатилади. Янгихаёт туманида сув босими камаяди.

Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Минскда ҳибсга олинди
24 май 2021, 10:41

Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Минскда ҳибсга олинди

«Nexta» Telegram каналининг асосчиларидан бири Роман Протасевич Минскда ҳибсга олинди. У минган самолёт Афинадан Вильнюсга учаётганида бортида бомба борлиги ҳақида сигнал сабаб Беларусь пойтахтига қўндирилган.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
24 май 2021, 10:31

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб Иқболжон Эргашев тайинланди. Вилоят ҳокимининг яна бир ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов бўлди.

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси билан ким шуғулланади?
24 май 2021, 10:23

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси билан ким шуғулланади?

Вазирлар Маҳкамасининг буйруғи билан тендерсиз «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш Mimar Group компаниясига, қатағон қурбонлари хотираси музейини таъмирлаш эса Ijod-Ijod компаниясига берилган. Уларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат этилди.

Италияда канат йўлида кабина арқондан узилиб кетди. 14 киши ҳалок бўлди
24 май 2021, 10:04

Италияда канат йўлида кабина арқондан узилиб кетди. 14 киши ҳалок бўлди

Италиянанинг Пьемонте шаҳрида канат йўлида одамларни олиб кетаёган кабина арқондан узилиб, қулади. 14 киши ҳалоқ бўлди, улар орасида 9 ёшли бола ҳам бор.

Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди
24 май 2021, 08:47

Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, бош вазир Абдулла Арипов кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда 60 ёшга тўлгани муносабати билан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Фото: Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди
23 май 2021, 17:07

Фото: Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди

Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди. Юбилей фестивалда 10 миллион туп гул кўчатлари ўтқазилади, гуллар билан безатилган автомобиллар паради, гала-концерт ва бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилади.

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи қамоққа олинди
23 май 2021, 11:56

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи қамоққа олинди

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Кўп миқдорда талон-торож қилишда айбланаётган бошқарма бошлиғи қамоққа олинди.

Сергелида 4та уй ёнди, ўт ўчирувчилар тирбандлик ва сув босими пастлиги муаммоларига дуч келди
23 май 2021, 10:46

Сергелида 4та уй ёнди, ўт ўчирувчилар тирбандлик ва сув босими пастлиги муаммоларига дуч келди

Тошкентнинг Сергели туманидаги уйлардан бирида чиққан ёнғин бошқа хонадонларга ҳам ўтди. Аҳоли ёнғинга электр тармоқларидаги муаммо сабабли юзага келганини маълум қилди. ФВВ ўт ўчирувчилар йўллардаги тирбандликлар ва ер ости гидрантининг сув босими паст бўлгани ёнғинни тезлик билан ўчиришга салбий таъсир кўрсатганини маълум қилди.

Фарғонада «Ваз-2101» автомобилининг газ баллони портлади
23 май 2021, 09:40 1

Фарғонада «Ваз-2101» автомобилининг газ баллони портлади

Фарғона вилоятида газ қуйиш шохобчасида газ тўлдирилаётган «Ваз-2101» русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлди. Ҳодисада икки киши жароҳатланди.

Чироқчида автомобиль газ баллони портлаши натижасида икки киши вафот этди
22 май 2021, 23:38

Чироқчида автомобиль газ баллони портлаши натижасида икки киши вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Nexia автомобилида ҳаракат вақтида газ баллони портлади. Икки киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши оғир жароҳатланди.

«Иложим бўлганида эди, бироқ бюджет чекланган». Шерзод Шерматов — таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида
22 май 2021, 23:16

«Иложим бўлганида эди, бироқ бюджет чекланган». Шерзод Шерматов — таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида

Синфларда ўқувчилар сонини 35 дан 24 гача камайтириш учун йилига 9 триллион сўм керак бўлади, деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. Шунингдек, у ёшлар учун технология ва аниқ фанларни инглиз тилида ўрганиш нима учун муҳим эканини тушунтирди.

22 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 май 2021, 20:30

22 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба, истеъфо берган Aндижон шаҳар прокурори, порадан бош тортиб, 15 млн сўм билан мукофотланган ИИБ ходими ҳамда Олимпиадага чиққан ўзбекистонлик таэквондочилар — «Газета.uz»нинг 22 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкентдаги учта йўл ўтказгич ва йўллар қурилиш қиймати 49 млн долларга кўтарилди
22 май 2021, 19:22

Тошкентдаги учта йўл ўтказгич ва йўллар қурилиш қиймати 49 млн долларга кўтарилди

Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган олти қаторли автойўл ва учта йўл ўтказгич қурилиши қиймати 280 млрд сўмдан 518,3 млдр сўмгача оширилди. Қурилиш ишлари Grand Road Tashkent томонидан олиб борилади. Ҳукумат лойиҳани тендерсиз ўтказишга рухсат берди.

Ўзбекистон тарихида илк бор 4 нафар таэквандочи Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
22 май 2021, 19:10

Ўзбекистон тарихида илк бор 4 нафар таэквандочи Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистонлик таэквондочи Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасида Олимпиада лицензиясини қўлга киритди. Шу тариқа таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор таэквондо бўйича Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмани қўлга киритди.

Қибрайдаги 21 та маҳалла Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади
22 май 2021, 15:35

Қибрайдаги 21 та маҳалла Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади

Тошкент шаҳри ҳудудини Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 21 та маҳаллани пойтахтнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари таркибига ўтказиш орқали кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Андижонда янги замонавий Navruz Mall савдо-кўнгилочар маркази ишга тушди
22 май 2021, 15:00

Андижонда янги замонавий Navruz Mall савдо-кўнгилочар маркази ишга тушди

15 май куни Navruz Mall савдо марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросими кутилгандан ҳам зиёд меҳмонлар билан гавжум бўлди ва махсус кўнгилочар дастур намойиш этилди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
22 май 2021, 14:38

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Халқаро мусобақаларда совриндор бўлган боксчи ва дзюдочилар, пойтахт ҳокимлигига қайтган «Пахтакор» ва клубни биринчи рақамли либосига эга чиққан Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган таэквондочи Нигора Турсунқулова ҳамда спорт оламидаги бошқа муҳим хабарлар — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг