24 май куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан президент уни орден билан мукофотлади, дейилади ЎзА хабарида.

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти учун Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов (1961 йилда туғилган) Президентнинг сентябрдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган эди.

Унгача 10 йилдан зиёдроқ муддат давомида — 2002 йил майидан 2012 йил августига қадар бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Бир вақтнинг ўзида 2005−2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

2016 йилнинг декабридан бери Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 2020 йилда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини қайта тасдиқлаганди.