Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг мажбурий ишга жалб қилингани айтилган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Маълум қилинишича, ўрганиш давомида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ишчи ва ходимлари бирлашманинг ҳовлисидаги ер майдонида гуллар орасидаги бегона ўтларни тозалаш, яъни ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида маъмурий жаримага тортилди.