22 май куни соат 6:00 да Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 4Р-84 Яккабоғ — Чироқчи автомагистралининг 29-километрида Nexia автомобилинининг газ баллони машина ҳаракатланиб кетаётганда портлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг оқибатида, автомобиль ичида бўлган 2 фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Aйни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.