Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб Иқболжон Эргашев тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Тайинловдан аввал Иқболжон Эргашев Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келган.

2002−2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги вилоят бошқармасида, 2010−2016 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида фаолият юритган.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан Баҳодир Ҳолиқов вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Баҳодир Холиқов вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Баҳодир Холиқов Солиқ тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган, Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари Давлат солиқ инспекциялари бошлиғи бўлган.

2019−2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.

2020 йил 20 февралдан бери вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Саидмурод Аминжонов ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилди.