22 май куни соат 19:20ларда Фарғона вилояти Қува тумани Пахтакор МФЙда жойлашган «Шаффоф» номли автотранспорт воситаларига газ қуйиш шахобчасида газ тўлдирилаётган «Ваз-2101» автомобилининг газ баллонида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада, яқин атрофда турган фуқаролар, 32 ёшли Т.Ф. ҳамда 58 ёшли А.Х. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни эрталаб Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳам Nexia русумли автомобилнинг газ баллони машина ҳаракатланиб кетаётган вақтда портлаб кетган эди. Натижада икки киши воқеа жойида қурбон бўлди, бир киши оғир жароҳат олди.