Оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишга рухсат берилди
20 сентябрь 2021, 11:02

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишга рухсат берилди

20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди. Маданий-кўнгилочар объектлар ходимлари ва оммавий тадбирлари ташкилотчилари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланиши шарт. Ташриф буюрувчиларда эмланганлик тўғрисидаги QR-кодли сертификати бўлиши тавсия этилди.

19 сентябрь куни Ўзбекистонда 501 кишида коронавирус аниқланди
20 сентябрь 2021, 10:27

19 сентябрь куни Ўзбекистонда 501 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 501 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 95 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

«Президентликка Алишер Қодир…» — Алишер Қодиров сайлов кампаниясини бошлади
20 сентябрь 2021, 10:21

«Президентликка Алишер Қодир…» — Алишер Қодиров сайлов кампаниясини бошлади

Душанба куни президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси бошланди. «Миллий тикланиш» партияси ташвиқот ишларига старт бериб, баннер ва видероликни эълон қилди. Алишер Қодировнинг фамилияси тўлиқ кўринмаганлиги сабабли, баннерда жумлани қуйидагича ўқиш мумкин: «Алишер Қодир».

Марказий Осиёда қарийб 2,5 млн киши иқлим мигрантларига айланиши мумкин — ЖБ
20 сентябрь 2021, 08:55

Марказий Осиёда қарийб 2,5 млн киши иқлим мигрантларига айланиши мумкин — ЖБ

Иқлим ўзгаришлари 250 млн кишини ўз мамлакатлари ичида кўчишга мажбур қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда Жаҳон банки ҳисоб-китоблари. Марказий Осиёда яшаётган қарийб 2,5 млн киши иқлим мигрантларига айланади. Фарғона водийси, Тошкент атрофи, Тожикистон жануби ва Қозоғистон шимоли — оқим манзиллари.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
19 сентябрь 2021, 14:36

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки, вилоят ҳокимларининг Паралимпия ўйинлари иштирокчиларини мукофотлаши, МДҲ ўйинлари иштирокчилари кутиб олиниши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Наманганда ЙТҲ оқибатида пиёда ва унинг 2 ёшли набираси вафот этди
19 сентябрь 2021, 12:45

Наманганда ЙТҲ оқибатида пиёда ва унинг 2 ёшли набираси вафот этди

Наманганда «ВАЗ-2106» автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда ва унинг 2 ёшли набирасини уриб юборди. Оқибатда пиёдалар шифохонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланди.

Академик лицей имтиҳонлари натижалари 22 сентябрда эълон қилинади
19 сентябрь 2021, 11:54

Академик лицей имтиҳонлари натижалари 22 сентябрда эълон қилинади

Республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларини натижалари 22 сентябрда эълон қилинади.

18 сентябрь куни Ўзбекистонда 579 кишида коронавирус аниқланди
19 сентябрь 2021, 10:23

18 сентябрь куни Ўзбекистонда 579 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 579 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 109 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

Футзал. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқди
18 сентябрь 2021, 23:21

Футзал. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-турида Мисрни мағлуб этди. Шу тариқа Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқди.

Юриш учун тўлов тўхтатилгани рад этилди
18 сентябрь 2021, 22:43 1

Юриш учун тўлов тўхтатилгани рад этилди

Қадамлар учун пул тўлайдиган 1hls.uz платформасида пул тўлаш тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Туризм ва спорт вазирлиги уни рад этиб, «ахборот хизмати ходими асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани»ни таъқидлади. Платформа ишлашда давом этмоқда.

Тошкентда экополиция униформаси ва хизмат машиналари тақдимоти бўлиб ўтди
18 сентябрь 2021, 22:33

Тошкентда экополиция униформаси ва хизмат машиналари тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкент шаҳри ва вилоятларда Экологик полиция бўлинмалари тест режимида иш бошлади. Пойтахтда экополиция униформаси ва хизмат машиналари тақдим этилди.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилади
18 сентябрь 2021, 13:43

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилади

Ҳукумат қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилади. Мустақил ҳамшира фаолиятни амалга оширишдаги ҳаракатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ўзбекистон уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади
18 сентябрь 2021, 11:32

Ўзбекистон уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон дунё бўйича уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни банд этди. 2020 йилда мамлакатда қарийб 3500 тонна уран қазиб олинган.

Юриш учун тўлов вақтинча тўхтатилди
18 сентябрь 2021, 11:18

Юриш учун тўлов вақтинча тўхтатилди

1hls.uz платформаси шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлиги сабаб қадамлар учун пул тўлашни тўхтатилди. Агар ҳисобда 500 млн сўмдан кам маблағ қолса тўлов тўхатилиши тушунтирилди. Июнь ойидан буён фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилган.

Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Эргашев вафот этди
18 сентябрь 2021, 11:05

Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Эргашев вафот этди

Актёр, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Эргашев 76 ёшида вафот этди.

17 сентябрь куни Ўзбекистонда 590 кишида коронавирус аниқланди
18 сентябрь 2021, 10:38

17 сентябрь куни Ўзбекистонда 590 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 590 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, жума куни 112 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.

Нима тайёрлаймиз: фастфуд
18 сентябрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: фастфуд

Корн-дог ва хот-доглар, нон-кабоб, шаурма, товуқли «попкорн» — Zira.uz уйда тайёрланадиган фастфуд рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Transparency Uzbekistan таҳлилий маркази ташкил этилди
18 сентябрь 2021, 10:17

Transparency Uzbekistan таҳлилий маркази ташкил этилди

Адлия вазирлиги коррупция ва очиқликни ўрганувчи биринчи нодавлат нотижорат ташкилот — «Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик» таҳлил марказини рўйхатдан ўтказди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 сентябрь 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aрманистоннинг Озарбайжон устидан БМТ судига шикоят қилгани, Кубанинг икки ёшдан катта болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлагани, Ливия миллий армиясининг Чаддан келган 200га яқин қўзғолончини йўқ қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 сентябрь 2021, 21:30

17 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитида иштироки, Тошкент-Киев авиақатнови тикланиши, ШҲТ саммити раислиги расман Ўзбекистонга ўтиши — «Газета.uz»нинг 17 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг