Республика махсус комиссиясининг қарори билан 20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

«Маданий-кўнгилочар объектлар ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга маданий-кўнгилочар ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши тавсия этилди. Саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно.