18 сентябрь куни Экопаркда Экополиция ходимлари учун униформа ва хизмат машиналари тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар берди Тошкент ИИББ матбуот хизмати «Газета.uz»га.


Фото: Тошкент ИИББ

Экологик назорат гуруҳлари таркибига шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, пост-патрул хизмати ва Давлат экология қўмитаси ходимлари киради.


Фото: Давлат экология қўмитаси

Назорат гуруҳлари Ўзбекистондаги экологик вазиятга бағишланган видеоселектор йиғилишидан бир кун ўтиб шакллантирилган. Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари тизимида Экологик полиция ташкил этилганлигини эълон қилган эди.


Фото: Давлат экология қўмитаси

Унинг вазифаси экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, ноқонуний дарахт кесиш, браконьерлик, чиқиндиларни ноқонуний ташлаб кетишнинг олдини олишдан иборат.

Тошкент ИИББ маълумотларига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳали қайта ишлаш ва тасдиқлаш босқичида.