Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миср билан кечган ўйинда ғалабага эришди. 18 сентябр куни Литвада бўлиб ўтган ўйин 2:1 ҳисоб билан якунланди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида Ҳусниддин Нишонов рақиб дарвозасига тўп кириб, ҳисобни очди. 19-дақиқада Миср ҳисобни тенглаштирди. Мустафо Эид гол урди.

2-бўлимнинг 13-дақиқасида Анасхон Раҳматов гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди (видео). Шу тариқа учрашув якунланди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Россия Гватамелани 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳда 9 очко билан пешқадам бўлди. Ўзбекистон термаси 3 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон термасининг 1/8 финалдаги рақиби Эрон ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳсда аниқланади.

Фото

Фото: gettyimages