2021−2022-ўқув йили учун республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонлари якуний натижалари (мандат) 22 сентябрь куни litsey.edu.uz ва ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Июль ойида академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда имтиҳонларнинг ўтказилиши сентябрь ойининг биринчи ярмида бўлиб ўтиши айтилди.

Сентябрь ойи аввалида президентликка номзод Мақсуда Ворисова ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандат) эълон қилиш кечикаётганлиги учун Давлат тест марказини танқид қилди. У ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Марказ кетма-кет учинчи йил мандат эълон қилиш муддатини бузмоқда.