МДҲ ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар тантанали кутиб олинди

4−11 сентябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида I МДҲ ўйинлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза, жами 91 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

Ёш атлетлар аэропортда тантанали кутиб олинди. МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизга президент совғаси топширилди. Унга кўра, мусобақада олтин медалга сазовор бўлган спортчиларга 25 млн, уларнинг устозларига 12.5 млн, кумуш медаль соҳибларига 15 млн ва уларнинг тренерларига 7,5 млн, бронза медали эгаларига эса 10 млн, уларни тарбиялаган мураббийларига 5 млн сўмдан пул мукофотларининг сертификатлари топширилди.

Фото: МОҚ ахборот хизмати

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўйича маълумот

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Уставига асосан жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 14:30 да Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтади.

ЎФА аъзо ташкилотлари томонидан жами 24 та номзодлар лавозимлар кесимида келиб тушди. ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, номзодларнинг қуйидаги рўйхати шакллантирилди. Жумладан:

ЎФА президенти лавозимига:

  • Азизов Абдусалом Абдумавлонович

ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига:

  • Ирматов Равшан Сайфиддинович

ЎФА вице-президенти иккита лавозимларига:

  • Икрамов Азизбек Исроилович
  • Усманов Жахангир Мираброрович
  • Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович
  • Зикрияев Рахмидин Эгамович
  • Исроилов Шоакром Холматович
  • Каримов Дилшод Муроджанович

Ижроия Қўмита 9 та аъзолигига:

  • Миробидова Эдита Лукмановна
  • Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
  • Исоқов Тўлаган Улмасович

Қолган 13 та номзод ЎФА Уставининг 30-моддаси 3 бандига асосан камида 3 та аъзо ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли рўйхатга киритилмади.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм ҳокимлари Олимпия ва Паралимпия совриндорларини мукофотлади

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари раҳбарлари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларни автомашина ва уй билан мукофотлади. Аввалроқ, спортчиларга президент совғаси ҳам топширилган эди.

Ўзбекистон Суперлигасида 18-тур учрашувлари якунланди


Футзал. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-турида Мисрни мағлуб этди. Шу тариқа Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқди. Бунга қадар Ўзбекистон Гватамела ҳамда Россия терма жамоаларига мағлуб бўлган эди.