19 сентябрь куни Ўзбекистонда 501 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 168 938 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 162 684 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1192 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 95 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 272 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 215 нафарга етди.